«Киберспорт» турининг «Дота 2» йўналиши бўйича ёшлар ўратсида мусобақа бўлиб ўтди

0

«Киберспорт» турининг «Дота 2» йўналиши бўйича ёшлар ўратсида мусобақа бўлиб ўтди

Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббусининг 3-йўналиши аҳоли ва ёшларга компьютер технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш кўниклмаларини ташкил этиш бўйича туман ҳокимлигининг чора-тадбирларига асосан туман ёшлар иттифоқи ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида «Киберспорт» турининг «Дота 2» йўналиши бўйича ёшлар ўратсида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақага туман марказидаги 3-4-5-7-9-10-18-20-сонли мактаблар ҳамда Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди. Мусобақа натижаларига кўра 3-ўринни Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи жамоаси, 2-ўринни 10-сонли мактаб жамоаси, 1-ўринни 3-сонли мактаб жамоаси эгаллашди. Совриндорларни тақдирлаш маросими туман ҳокими томонидан ҳоким ва ёшлар учрашувида бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Javob yozish

Your email address will not be published.

%d такие блоггеры, как: