Олис ҳудудда жойлашган таълим муассаларида таълим сифати ва самарадорлигини юқорига кўтариш ҳамда ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда

0

   Учқудуқ туман халқ таълими бўлими томонидан олис ҳудудда жойлашган таълим муассаларида таълим сифати ва самарадорлигини юқори босқичга кўтариш ҳамда ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режага асосан туман халқ таълими бўлими методистлари томонидан бир соатлик намунали дарслар, тадбирлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Жумладан, табиий фанлар методисти Ф.Яндашова 10-синфда кимё фанидан «Алканлар мавзусида масалалар ечиш», инглиз тили методисти Г.Соҳибназарова 1-3-синфларга «This is my mother», «Our house big and nice», аниқ фанлар методисти Ғ.Салимов 9-синфда алгебра фанидан «Квадрат тенгсизликларни квадрат функция графиги ёрдамида ечиш» мавзусида ҳамда жисмоний тарбия фани методисти 1-3-синфларда «Ҳаракатли ўйинлар» мавзусида дарс ўтди. Она тили ва адабиёт методисти Н.Тожиева томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида» Қонунининг 30 йиллиги муносабати билан юқори синф ўқувчилари ўртасида оммавий диктант тадбири ташкил этилди, диктантни чиройли ва имло хатоларисиз ёзган ўқувчилар бўлимнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Ижтимоий фан методисти Ҳ.Норбўтаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4436-сонли қарори ижроси юзасидан юқори синф ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказилди.

Javob yozish

Your email address will not be published.

%d такие блоггеры, как: