“Фаол ўқувчи – бўлажак талаба”

0

“Фаол ўқувчи – бўлажак талаба”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарори 1-иловасида кўрсатилган Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ҳафта кунлари кесимида ҳар куни битта фан такрорланиб мустаҳкамламланиб борилмоқда.

Қарорнинг 1-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар бир куни фанлар кесимида “Ўзини ўзи ривожлантириш куни” деб эълон қилинди. Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари, синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларининг ҳамкорлигида тарих, кимё, биология, она тили ва адабиёт, инглиз тили, рус тили, физика ва математика фанларидан “Зукко абитуриент” интеллектуал клуби ташкил этилди ҳамда савол-жавоб тарзида ўйинлар ташкил этилди. Ғолиб бўлган ўқувчилар душанба куни саф йиғилишларида тақдирланди.  

Интеллектуал клубни ташкил этишдан мақсад мактаб ўқувчиларини соғлом рақобат руҳида тарбиялаш, билимини ошириш ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари, синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлашдир.

 

Туман халқ таълими бўлими

методисти Насиба Тожиева

              

Javob yozish

Your email address will not be published.